Электрофизиология лабораторияси


Қобил Эркинович Носиров

Лаборатория мудири биология фанлари доктори


Лаборатория тарихи

  Электрофизиология лабораторияси ЎзР ФА Физиология ва биофизика институтида 1992 йили б.ф.д. Дж.Каликулов раҳбарлиги остида  ташкил қилинган. 2012 йили  ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтига қўшилган. 2019 йил 4 январь санасидан Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти таркибида фаолият олиб бормоқда.


Лаборатория ходимлари

Лабораториянинг илмий йўналиши

     Лаборатория илмий тадқиқотларининг асосий йўналиши қон томир ҳужайралари ва гемостаз системасининг ўзаро таъсирининг молекуляр механизмларини ўрганиш ҳисобланади. Қон томири девори ҳужайралари   ва гемостаз жараёнида қон ивиш системаси билан биргаликда иштирок этадиган Са2+-ташувчи системаларнинг тузилиш принциплари ва уларнинг ўзаро таъсирлашиб фаолият кўрсатишининг механизмларини ўрганиш ва бош мия парасимпатик ва симпатик нерв тизимининг функционал фаоллиги, Сa2+- транспорт тизимларини ўрганиш бўйича комплекс тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотларда мембрана рецепторларини фармакологик модуляция қилишнинг янги ёндашувларини излашга алохида эътибор қаратилади.

Юқоридаги ушбу жараёнларга ўзаро таъсир этиши ва бошқарилиши тартибга солиш учун ўсимлик моддаларидан янги биологик фаол моддаларни топиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.


 Энг муҳим натижалар

    Vipera lebetina гюрза захаридан III омил билан ўзаро таъсирлашувчи компонент (лебетаза - металлопротеаза) ажратилган, ушбу компонент III омил билан ўзаро таъсири орқали Х омилни Ха серин протеазага айланишига ва протромбиназани хосил бўлишига олиб келади, бу эса юрак қон-томир касалликларининг дастлабки босқичларида қон ивиш механизмининг ташқи йўлининг фаоллашувини аниқлаш имконини беради.

    Биологик фаол бирикмаларнинг ГАМК– ва NMDA–рецепторлари Сa2+-транспорт тизимларига таъсири ўрганилганида, cурункали алкогол интоксикацияси шароитида рутан L–глутамат таъсирига рақобатлашиш асосида, госситан эса – L–глутамат таъсирига рақобатлашишга эга бўлмаган характерда нерв ҳужайраларида [Са2+]in динамикасига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди.

   Дезоксипеганин алкалоиди (10–100 мкМ) L–глутаматга аналогик типда, NMDA–рецептори фаоллигини модуляциялаши орқали сурункали алкогол интоксикациясида антитоксик таъсир кўрсатиши орқали қўзғатувчи нейропротектор препарат сифатида қўлланиш имконини беради.

   Махаллий Беда (Trifolium pratеnse L.) ўсимлигидан кумаринларга ўхшаш тромбогеморрагик таъсирга эга экстракт ажратилди, у экзоген тромбопластинемиянинг in vivo шароитида тромб хосил бўлишига билвосита таъсир қилувчи антикоагулянт сифатида таъсир қилувчи ва хайвонларда ички қон томир тромбозларини келтириб чиқарадиган таъсирларга чидамлилигини оширади. Ушбу экстракт ацетил салицил кислотаси билан биргаликда кемирувчилар учун кумулятив ва селектив токсикликка эга шу билан уни ишлаб чиқиш асосида янги родентицид воситасини яратиш имконини беради.

  Полисахаридларнинг чизиқли хосилалари асосида синтезланган сулфатланган полисахаридларнинг (BOS-122, GSC-63, GSC-14) антикоагулянт хусусиятлари аниқланган. BOS-122 ва GSC-63 полисахаридларининг таъсири тромбоцитлар мембранасидаги гликопротеин рецепторларининг фаоллигига таъсири билан боғлиқ.

   GSC-14 полисахаридининг тромбоцитларни фаоллашувида ва хужайра ички деполардан кальций ионларини мобилизация қилишда иштирок этмайди. Унинг таъсири қон ивиш омилларига бевосита таъсири орқали амалга ошади.

   Назоратда ва Альцгеймер кассалиги шароитида фойдаланилган Rhus typhina, Pinus silverstris L., Hippophae rhamnoides L ўсимликларидан ажратиб олинган турли полифенол бирикмаларнинг ионотроп NMDA-рецепторининг L–глутамат кислота таъсирига рақобатлашиш асосида таъсир кўрсатишини шунингдек, NMDA-рецепторининг Mg2+ таъсирига рақобатлашиш асосида таъсир этиб, каламуш бош мия синаптосомаси ҳужайра ички кальций миқдорининг ўзгаришини коррекциялашини; хамда, L–глутамат кислота каби, постсинаптик мембранадаги NMDA–рецептор фаоллигини модуляциялаши орқали таъсир кўрсатишини тадқиқ этилган ва илмий натижалар олинган.


Тадқиқотларнинг амалий татбиқи

  Олинган илмий натижалар организмни патологик холатларда ташхислаш ва даволашда қўлланилмоқда.

   Гюрза захари компонентларини таъсири асосида:

-юрак қон-томир касалликларида қон ивишининг ташқи йўли фаоллашувини маркери бўлган тўқима тромбопласитини (III омил) хосил бўлишини эрта аниқлаш, қон томир-тромбоцитар гемостазнинг бузилишини аниқлаш учун тест тизими яратилган.

-ревматизм касалликлари, ўзига хос бўлмаган ва юқумли полиартритлар, периферик нерв тизими касалликлари (радикулит, ишалгия, миозитлар), қон томирлари ва бошқа баъзи касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун “Випротон” оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган маз яратилди. Патент олинган.

  Рутан, госситан ва деоксипеганин алкалоидининг полифенол бирикмаларининг каламуш мияси синаптосомаларида Cа2+ ионларининг ташилишига таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалардан фармакология учун потенциал терапевтик нейропротектив фармакологик препаратларни яратиш учун илмий асос сифатида фойдаланиш мумкин. асаб тизими касалликларини, хусусан, сурункали ва ўткир алкоголли заҳарланиш шароитларида.

  Моғорланган себарга (Trifolium pratеnse L.) экстрактининг антикоагулянт хусусиятларига асосланиб, кемирувчилар учун селектив токсик таъсирга эга родентицид препаратлари рецептураси ишлаб чиқилган.

    Сулфатланган полисахаридлар (BOS – 122, GSC-63, GSC-14) алоҳида қизиқиш уйғотади ва нафақат тромботик ва геморрагик асоратларни тартибга солиш учун клиник амалиётда қўлласа бўлади, балки гемостаз тизимининг фундаментал тадқиқотларида ҳам қўлланилиши мумкин.

  Rhus typhina, Pinus silverstris L., Hippophae rhamnoides L ўсимликларидан ажратиб олинган турли полифенол бирикмаларнинг Альцгеймер кассалиги шароитида NMDA-рецепторининг L–глутамат кислота таъсирига рақобатлашиш асосида таъсир кўрсатишини шунингдек, NMDA-рецепторининг Mg2+ таъсирига рақобатлашиш асосида таъсир этиб, каламуш бош мия синаптосомаси ҳужайра ички кальций миқдорининг ўзгаришини коррекциялашини; хамда, L–глутамат кислота каби, постсинаптик мембранадаги NMDA–рецептор фаоллигини модуляциялаши орқали нейропротектор таъсир механизмлари тадқиқ этилган ва илмий натижалар нейродегенератив Альцгеймер касаллигини даволаш ва профилактика қилишда истиқболли табиий ўсимлик хомашёси асосида нейропротектор дори воситаларини яратиш имконини беради.


Келгусидаги режалар

   Асосий вазифалар лабораторияни модернизация қилиш, биологик фаол бирикмалар ва фармакологик воситаларни скрининг ва сертификатлашнинг адекват ва юқори самарали экспресс усулларини йўлга қўйишдир. Бу усуллар Республикада ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб келинаётган кардиотроп, гипотензив, спазмолитик ва антитромботик воситалар, қон ивишига қарши воситаларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш имконини беради.


Илмий алоқалар

   Лаборатория  Алабама Университетининг нейробиология кафедраси (АҚШ), Фридрих Шиллер номидаги Университетнинг гемостазиология лабораторияси (Германия, Йена ш.) ва Россиянинг илмий муассасалари билан илмий алоқа ўрнатган.


Халқаро грантлар

    Ҳужайра биофизикаси ва молекуляр биофизика лабораториялари билан биргаликда CRDF: «The development of new neurotoxins from Arthropods Venoms of Central Asia for agricultural application» (1999-2001 гг.) и STCU Р-119: «Development of baculovirus-based bioinsecticide technology in Uzbekistan» (2003 – 2006 гг.)  грантлари доирасида тадқиқот олиб борилди.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Республикаси Илмий ва технологик тадқиқотлар кенгаши (TUBITAK) Department of Biophysics, School of Medicine, Yozgat Bozok University, Yozgat, Turkey ҳамкорликдаги халқаро илмий лойиҳалар танлови асосида “Каннабиноидлар ва бошқа полифенолларнинг нейродегенератив ўзгаришлар ва улар билан боғлиқ касалликларга таъсирини ўрганиш” мавзудаги лойиҳа тайёрланди.


Илмий ходимлар:

  1. Носиров К.Э. -  б.ф.д., проф.  лаборатория мудири
  2. Хошимов Н.Н. – б.ф.н., катта илмий ходим
  3. Раимова Г. М. – б.ф.н., катта илмий ходим.
  4. Ортиқов Мухаммадқодир Мусажон ўғли – таянч докторант
  5. Дедабоев Жобир Исмоил ўғли- таянч докторант
  6. Қозоқов Исломжон Бахтиёрович – лаборант
  7. Ходжиев Сирож Салимович- лаборант 

Патентлар

  1. Усманов П.Б., Насиров К.Э., Миралимов М.М. «Способ получения мази, содержащей змеиный яд» и от от 26.12.1995 № 3333. Зарегистрирован в государственном реестре изобретений Республики Узбекистан.
  2. Усманов П.Б., Насиров К.Э., Миралимов М.М. «Способ получения мази, содержащей змеиный яд» и от 26.12.1995 № 3337. «Мазь на основе яда гюрзы». Зарегистрирован в государственном реестре изобретений Республики Узбекистан.
  3. Усманов П.Б., Насиров К.Э., Чернова Л.А. «Реагент для диагностики нарушений гемостаза» // Патент на изобретение № IAP 04899. Государственное агентство по интеллектуальной собственности Республики Узбекистан, Номер заявки  № IAP 20110376 от 25.08.2011 г. Зарегистрирован в государственном реестре изобретений Республики Узбекистан, в г. Ташкенте 06.05.2014.
    Vipera lebetina илон захари асосида периферик нерв тизими касалликлари, артрит, миозит, радикулит, ревматизм касалликларини даволаш ва профилактика қилиш учун «Випротон» препарати яратилган.
  4. Насиров К.Э., Раимова Г.М., Мусаева М.К., Хошимов Н.Н. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги “Антикоагулянт ва синергистларга асосланган родентицидли хўрак” фойдали моделига №FAP 01809 – рақамли патент олинган. FAP 20200319 -талабнома рақами/21.12.2020 қайд этилган сана, 05.02.2022 Ўзбекистон давлат реестирига қайд этилган сана.

Please publish modules in offcanvas position.