Мембраналар биофизикаси лабораторияси





Мерзляк Петр Григорьевич

Лаборатория мудири



Лаборатория тарихи 

   Мембраналар биофизикаси лабораторияси 1977 йили  ЎзР ФА Биохимия институти Биофизика бўлими негизида ташкил топган. 1985 йили Биофизика бўлимининг ЎзР ФА Физиология институти билан бирлашганидан сўнг лаборатория ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти таркибига кирган, 2012 йили эса ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти таркибига ўтказилган. 2018 йилдан бошлаб ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти таркибида фаолиятини бошлади. Турли вақтларда лаборатория мудирлари акад. Ташмухамедов Б.А., профессор Гагельганс А.И. ва Красильников О.В. 2018 йилдан бошлаб лабораторияга б.ф.д. Мерзляк П.Г. мудирлик қилмоқда.

 


Лабораториянинг асосий илмий йўналиши:

     Лаборатория асосан биофизиканинг асосий фундаментал муаммолари ва физиологик фаол моддаларни (гармонлар, юрак гликозидлари, ҳайвон ва ўсимлик токсинлари, пестицидлар, ҳашоротлар ферамонлари ва бошқа мембрана фаол бирикмалар) мембраналар функцияси регуляцияси ва биофизик механизмларига таъсирини ўрганиш билан шуғулланади.

    Мембраналар орқали фаол ион транспортини биофизик механизмларини ўрганилмоқда. Акад. Ташмухамедов Б.А. қўл остида ва уларнинг бевосита иштироки асосида янги йўналиш мембранологиянинг амалий бўлими суньий ионофорлар ташкил этилди бу аналитик техникада (ионселектив электродлар, эритмалардан ионларни ажратиш) кенг имкониятлар очиб беради.

     Лабораторияда фитохром ва бошқа ўсимликлар фоторецепторларида ўсимлик фоторегулятор тизимлари устида иш олиб борилмоқда. Ўсимликларнинг физиологик жараёнларини регуляция қилиш жараёни ўрганилмоқда. Ўсимликларда фитохром фаоллигига таъсир этувчи мутациялар, ташқи муҳитнинг салбий оқибатларига чидамлилиги ўрганилмоқда.

    Лабораторияда шунингдек, ҳужайралар ион каналлари ва модел мембраналар орқали ион транспорт механизмларининг фундаментал муаммолари билан ҳам шуғулланади.

 


Энг муҳим натижалар

  Эритроцитлар мисолида плазматик мембраналарнинг Са-АТФ азаси орқали Са²+ нинг транспорти ёрдамида билан Са²+ чиқиши билан параллел равишда ишлайдиган калций-натрий метаболизимини ҳам тушунтириш мумкин.

     Ғўзанинг морфогенетик жараёнларида ва автотрофик функцияларини шакллантиришда биологик фаол қизил нурларнинг роли илк бор кўрсатилган. Паст ҳароратли люминесценция (ПҲЛ) методи ёрдамида ғўзанинг табиий фитохром формалари ўрганилди. Фитохром биосинтезига таъсир қилувчи биомтацияларни аниқлаш учун ПҲЛ методидан фойдаланиш самарали эканлиги кўрсатилди.

  Ғўзанинг ривожланиш жараёнида барг томирларида кўк люминесценция динамикаси орқали соғлом ва яроқсиз ўсимликларни аниқлаш усули ишлаб чиқилди.

 


Тадқиқотларнинг амалий татбиқи

      Мембрана фаол токсинларни аниқлашда, ўсимлик ва ҳайвонлардан янги токсик хусусиятга эга бўлган моддаларни аниқлашда, суньий мембраналар моделини яратишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

 


Келажакдаги режалар

1. Асосий фундаментал тадқиқотлар - биологик мембраналарнинг ион каналлари регуляцияси ва механизм функциялари соҳасида ишлаш ва тартибга солишни ўрганиш.

2. Асосий амалий тадқиқотлар – табиий биологик фаол моддаларни турли ион каналларига таъсирини ўрганиш, нанодроплар аралашмаси орқали БЛМ ҳосил қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш.

3. Асосий инновацион тадқиқотлар – бактериал омиллар билан табиий ва суньий мембраналарда ҳосил бўлган наноскопик пораларни нанотехнологик дастурлар ёрдамида ўрганиш.

 


Илмий алоқалар:

     Ҳозирги кунда лабораторияда Япониянинг Оказаки шаҳридаги Миллий физиология институти, Белгиянинг Лёвен шаҳридаги Католик университети физиология кафедраси, Бразилиянинг Ресифе шаҳридаги Пернамбуко федерал университетининг биофизика ва радиобиология кафедраси билан халқаро алоқалар йўлга қўйилган


Халқаро грантлар

Ушбу кунга қадар лабораторияда халқаро лойиҳалар амалга оширилмаган


Лаборатория ходимлари

1. Мерзляк П.Г. – б.ф.д., лаб. мудири

2. Ташмухамедов Б.А. – б.ф.д., академик, Бош илмий ходим

3. Ахмеджанов И.Г. б.ф.д., профессор, Етакчи илмий ходим

4. Иногомов У.К.– к.ф.н., Катта илмий ходим

5. Циферова Н.А.– кичик илмий ходим

Please publish modules in offcanvas position.