Метаболомика лабораторияси




Лаборатория мудири: Саатов Талъат Саатович.

Биология фанлари доктори, академик, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Лаборатория тарихи

     1974 йилда ЎзР ФА Биокимё институти таркибида липидлар биокимёси лабораторияси ташкил этилди. 2012 йил апрелида ЎзР ФА Биокимё институти ҳамда Биоорганик кимё институтларини бирлаштирилиши муносабати билан липидлар биокимёси лаборатория метаболомика лабораторияси деб номланди.  2018 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Биофизика ва биокимё институти ташкил қилинди. Институтда метаболомика лабораторияси қайта ташкил қилинди ва ҳозирда лаборатория таркибида 12 та илмий ҳодими мавжуд бўлиб улардан 1 фан доктори, 8 та фан номзоди, 3 та кичик илмий ходим ва 2 та таянч докторантлар.


Лабораториянинг бош йўналишлари

     -турли патологик жараёнларнинг келиб чиқиши ва ривожланишининг биокимёвий асосларини тадқиқ этиш ва уларни расолаш усулларини излаш.


Лабораториянинг илмий йўналишлари

      -турли гормонлар ва биологик фаол моддалар таъсирида ҳамда турли патологик ҳолатларда (инсулинрезистентлик, қандли диабет, нейродегенератив хасталиклар, турли дерматозлар) липидлар метаболизми ва уларни бошқарилиш механизмларини инсон ва ҳайвон организмларда ўрганиш.

    -липосомалар: уларни ҳужайра билан ўзаро алоқаларини тадқиқ этиш, улар ёрдамида физиологик фаол моддалар ва дори воситаларини мақсадли йўналтириш тизимини ишлаб чиқиш, ҳамда шу йўл билан патологик бузилишларни расолаш.

   -асаб толаларини ўстирувчи (NGF) омилни ажратиб олиш, тозалаш ва ҳар хил патологик ҳолатларга таъсирини ўрганиш.


Лабораториянинг асосий илмий натижалари:

    -Дунёда биринчи марта тироксин рецептори тоза ҳолда ажратилган, унинг кимёвий таркиби, хоссаси ва функционал механизми ўрганилган. Тозаланган рецептор фаол бўлмаслиги ва ўзининг гормонни боғлаш хусусиятини фосфолипид мембранасига встраиваниясидан сўнг тиклаши аниқланди.

  -Ҳайвонларнинг турли аъзоларида меъёрда, тиреоид гормонлар таъсирида ва эмбрионал ривожланишда фосфолипидлар ва гликолипидлар таркиби ва миқдори аниқланди. Қон липопротеидлари метаболизми ва атероскелероз ҳамда юрак ишемик касаллиги (ИБС) ривожланиш механизмида гиперлипопротеидемиянинг аҳамиятини ўрганилган.

  -Гормонлар рецепцияси ва ҳужайра ичига гормонал сигналлар ўтказилишида мембрана липидларининг муҳим ўрни аниқланган.

  -Жигар плазматик мембранасида тироксин рецептори мавжудлиги тасдиқланди ва бу рецепторнинг аденилатциклаз тизими билан ўзаро алоқаси аниқланган.

     -Организмнинг гормонал дисбалансида тўқима ва қонда индивидуал фосфолипид миқдори ҳамда алмашинуви фаоллиги ўрганилган.

 -Гипертериозда нишон-аъзоларда миқдори каби фосфолипид алмашинуви интенсивлиги сезиларли даражада ортган, тиреоид гормонлар етишмаганда барча тўқима ва аъзоларда фосфолипидлар метаболизми пасайишини келтириб чиқарган.

  -Қандли диабет ривожланишининг молекуляр асосларини аниқлаш мақсадида инсулин таъсир механизмини ўрганиш тадқиқотлари ўтказилди. Организмда инсулин етишмаслиги мембрана структура липидлари бузилишига ва ҳужайра тизимининг функцияланиши (ихтисослашиши) олиб келишини кўрсатди. Қандли диабетда ганглиозидлар миқдорининг камайиши, нейраминидаза ва гликозидаза ферментлари фаолланиши натижасида уларнинг функционал таркибининг бузилиши ҳужайрада субстратлар (транспортининг) ташилишининг , хусусан, глюкоза ташилишининг тормозланиши асосий сабаб эканлиги исботланган.

   -Органотроп липосомаларни яратиш ва уларни нишон-аъзоларга танлаб йўналтиришнинг ўзига хос (оригинал) усули ишлаб чиқилган.

     -Ўсма апоптози индукторини излаш ўтказилган.

  -Дунёда биринчи марота тиреоид гормоннинг апоптоген таъсири исботланди. Тироксин турли концентрацияларда пролиферацияни бўғади ва ўсма ҳужайралари апоптозини стимуллайди. Бу билан экспериментал ўсманинг ўсиши ва регрессияси тормозланиши кузатилаган.

     -Гистологик ўсмадан ажратиб олинган алоҳида сфинголипид ва липид фракциялари апоптоген таъсирга эга эканлиги аниқланган.


Натижаларнинг амалий тадбиқи

     -Касал организмнинг инсулинга сезгирлигининг экспресс-усули ишлаб чиқилган ва тиббиёт амалиётда йўлга қўйилган.

     -Кенг тарқалган тери касаллиги витилигони патогенетик терапияси (муалажаси) учун “Липовителин”-липосомал препарати яратилди, маскур препарат ЎзР патенти билан ҳимояланган.

 


Келгусидаги режалар

 -II тур қандли диабет ва инсулинрезистентлик ривожланишининг молекуляр механизми йўлга қўйилади. Сфингогликолипидлар таъсири ва инсулин рецепторининг сигнал йўли ўрганилади. Сфинголипидлар алмашинуви ва айланишининг бошқарилиш механизмида гормонлар иштирокининг фундаментал маълумотлари олинади.

   -Олиб борилган тадқиқотлар натижасида церамидни аниқлашнинг янги оригинал усулини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Церамиднинг инсулинрезистентлик ва қандли диабет асоратларининг ривожланишининг жадаллашуви (инициацияси) га жавобгар молекула сифатида ўрнини тасдиқловчи маълумотлар олинади. Церамид ва бошқа сфинголипидларни инсулин каскадига зарарли таъсирини аниқлаш инсулинрезистентлик ҳолати ривожланиш механизми ҳақидаги тасаввурларимизни теранлаштиради.

 -Олинадиган натижалар касалликларни эрта ташҳислаш ва прогнозлашда сезгир ва специфик биомаркёрлар топиш, касалликлар патогенезини янгича асослашга имкон беради. Шунингдек, ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш фундаментал тадқиқотлар инновацион ривожланишга асос бўлади ва тиббиёт амалиётига ҳамда фармацевтика саноатига самарали усуллар ва хавфсиз дори воситаларини тадбиқ этиш учун замин бўлади.


Илмий алоқалар

    Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академияси, Украина Фанлар Академияси. Шунингдек, ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, ЎзР ФА ўсимликлар ва ҳайвонлар олами генофонди институти, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти, билан илмий алоқалар ўрнатилган.

 


Илмий ходимлар

Заинутдинов Б. Р.- биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Ибрагимова Э.А. - биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Ишанходжаев Т.М.-биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Артыкбаева Г.М - биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Ялалова И.Р. - биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Абдувалиев А.А. – биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Дмитриева Э, Г.- этакчи мутахассис.
Ибрагимов З.З. – биология фанлари номзоди.

Мамаджанов А.- кичик илмий ходим.
Иргашева С.У.- кичик илмий ходим.
Мамадалиева Н. -докторант
Мустафақулов МА - докторант


Please publish modules in offcanvas position.