Молекуляр физиология лабораторияси



Курбанназарова Раънохон Шараповна

Лаборатория мудири



Лаборатория тарихи

Молекуляр физиология лабораторияси 1989 йилда ЎзР ФА Физиология ва биофизика институтининг Илмий Кенгаш қарори билан Экалогик физиология лабораторияси асосида ташкил этилган. Ўша вақтда лабораторияга б.ф.д. профессор Олег Владимирович Красильников мудирлик қилган. 1998 йилдан 2018 йилгача лабораторияга б.ф.д. профессор Сабиров Равшан Заирович (2017 йилдан ЎзР ФА нинг ҳақиқий аъзоси ) раҳбарлик қилди. 2018 йилдан бошлаб б.ф.д. Курбанназарова Р.Ш. раҳбарлик қилиб келмоқда. 2012 йилда лаборатория ЎзР ФА Биоорганик кимё институтига кўчирилди. 2018 йилдан ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти таркибида фаолият кўрсатмоқда.

 


Лабораториянинг асосий илмий йўналиши:

Лаборатория ҳужайра мембраналарининг ион каналлари орқали ион транспорти механизмининг асосий муаммолари, ион каналларининг тузулиш ва функционал муносабатлари ва ҳужайра физиологияси ва патофизиологиясининг молекуляр асослари билан боғлиқ фундаментал муаммолар билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда лаборатория электрофизиологик усуллар билан эндоген ион каналларини ўрганиш, шунингдек ион транспорт тизимларининг молекуляр физиологиясини интеграл жиҳатларига урғу берадиган табиий ҳужайралар мембраналарида транспортерларни аниқлаш каби вазифаларни амалга оширмоқда. Ҳужайра ҳажм бошқарилиш системаси замонавий ҳужайра ва молекуляр физиологияда муҳим ўрин эгаллайди. Дарвоқе барча тирик ҳужайралар ушбу фундаментал характерга эга. Ушбу лабораторияда биофизик хусусиятлар молекуляр табиат ва ҳажмга боғлиқ анион каналларининг асосий компонентларини ҳужайра физиологик жараёнларидаги роли, яна ташқарига йўналган анион каналлари ва юқори ўтказувчанликга эга потенциалга боғлиқ анион каналлари хусусиятлари ўрганилмоқда.

 


Энг муҳим натижалар

·Ион каналларининг функциялари ва шаклланишининг молекуляр механизмлари, стафилокок бактерияларининг альфа-токсинлари патоген бактериаларининг асосий омили Staphylococcusaureus ларни суньий қўшқават липид мембраналарга ва тимоцит ҳужайралари мембранасига таъсирини тушунтириш.

·Нолектролитлар ёрдамида ион каналларининг ўлчамини аниқлашнинг янги асосий ноизотоп усулларини ишлаб чиқиш. Бу усул бутун дунё илмий тадқиқотлар амалиётида кенг кўлланилади.

·Ион каналлари хотира феноменларини очиш.

·Ион ўтказувчанлик механизмларива латротоксин ион каналлари кластерини ташкел этиш далилларини ўрганиш.

·Холерний гемолизин ва холера токсин (холерогеном) дан ҳосил бўлган ион каналларининг ион ўтказувчанлиги тузулиши ва шаклланиш механизмларини ўрганиш.

·Pasteurella multocida бактерия патоген токсинидан ғосил бўлган ион каналларини шаклланиши ва фаолиятининг молекуляр мехазимларини ўрганиш.

·Эритроцитларнинг коллоид-осмотик лизиси ва пост литик босқичда соянинг шаклланиш механизмларини тавсифлаш.

·Лимфоцит мембраналарида амфотерицин пораларини ўрганиш.

·Тимус лимфоцитларининг сув ўтказувчанлиги механизмларини яратиш ва уларнинг хажм бошқарилишида сув каналларининг ролини аниқлаш.

·Макси-анион каналлари орқали АТФ чиқиши механизми гипотезасини ишлаб чиқиш.

·Макси-анион каналларининг молекуляр табиатини аниқлаш билан шуғулланиб келмоқда.


Тадқиқотларнинг амалий татбиқи

   Олинган натижалар тиббиёт ва фармацевтика соҳалари учун асос бўлиб хизмат қилади. Амалиётда янги дори воситалари, иммуномодуляторлар яратишда кенг миқёсида қўлланилади.


Келажакдаги режалар

1. Асосий фундаментал тадқиқотлар - биологик мембраналарнинг ион каналлари регуляцияси ва механизм функциялари тартибга солишни ўрганиш.

2. Асосий амалий тадқиқотлар – турли ион каналлари типига табиий биологик фаол бирикмаларнинг таъсирини ўрганиш.

3. Асосий инновацион тадқиқотлар – бактериал омиллар таъсирида табиий ва суньий мембраналарда ҳосил бўлган наноскопик пораларни нанотехнологик дастурлар ёрдамида ўрганиш.

 


Илмий алоқалар

    Ҳозирги кунда лабораторияда Япониянинг Оказаки шаҳридаги Миллий физиология институти, Белгиянинг Лёвен шаҳридаги Католик университети физиология кафедраси, Бразилиянинг Ресифе шаҳридаги Пернамбуко федерал университетининг биофизика ва радиобиология кафедраси билан халқаро алоқалар йўлга қўйилган.

 


Халқаро грантлар

Ушбу кунга қадар лабораторияда халқаро лойиҳалар амалга оширилмаган

 


Илмий ходимлар

Лаборатория ходимлари

1 Курбанназарова Р.Ш. – б.ф.д., лаб. мудири

2. Сабиров Р.З. – б.ф.д., академик, бош илмий ходим

3. Рустамова С. Кичик илмий ходим

4. Хамидова О. – Кичик илмий ходим

5. Файзиев Д. – Кичик илмий ходим, таянч докторант

6. Салимова Ф. – лаборант

7. Тоштемирова Г. – лаборант

Please publish modules in offcanvas position.