Илмий фаолият


Институтнинг фаолияти тирик мавжудотларнинг барча туркумлари –микроорганизмлар, ҳайвонот ва ўсимликлар олами ва одамда кечаётган биологик жараёнларнинг биофизикавий ва биокимёвий асосларини ўрганиш ва биологик фаол моддаларнинг таъсир кўрсатиш механизмларини ҳужайравий ҳамда молекуляр даражада тадқиқ этишга йўналтирилган.
Институтнинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-фундаментал изланишдан инновацион ишланмаларгача бўлган кенг қамровли янги технологияларни ишлаб чиқаришни таъминловчи биофизика ва биокимё соҳаларидаги комплекс ва умумжаҳон ютуқлари билан ўзаро боғланган ҳолдаги тадқиқотларни амалга ошириш;
-қўзғалувчанлик хоссага эга аъзо ва тўқималар, юрак ва мия патологияларининг молекуляр ҳамда ҳужайравий механизмларини, уларнинг қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлиги, ҳужайравий сигнализация механизмларини аниқлаш мақсадида ҳужайра биофизикасининг долзарб йўналишлари бўйича фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
-нормал физиология ва патологиянинг, шунингдек эндокрин тизимининг асоси сифатида биоэнергетик жараёнларнинг молекуляр биофизикаси соҳасида тадқиқотлар олиб бориш;
-микроорганизмлар патогенлиги ва дори воситалари омилларини таъсир қилиш нуқтаси (нишон) сифатида натив шароитларда ва модел мембранавий тизимларда мембранавий жараёнлар биофизикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
-ҳужайра ҳажмини бошқариш ва ҳужайралараро сигнализация каби ион каналлари ва транспортерлар иштирокида кечадиган фундаментал ҳужайра жараёнларининг молекуляр физиологияси соҳасида тадқиқотлар олиб бориш;
-ҳужайраларга ва қон ивиш тизимига биологик фаол моддаларни таъсирини тадқиқ этишда электрофизиологик ва биокимёвий тадқиқотларни олиб бориш;
-эндокрин тизими ва олий асаб фаолияти патологияларини биокимёвий асосларини ўрганиш, уларни коррекциялаш ва медикаментоз даволаш йўлларини излаб топиш мақсадида фундаментал метаболомика соҳасида тадқиқотлар олиб бориш;
-одам касалликлари патогенетик механизмларини аниқлашда ва уларни генетик ва фармакологик усуллар билан коррекциялашда молекуляр-генетик ва популяцион-генетик тадқиқотлар олиб бориш;
-қон томир ва бошқа патологияларни даволаш учун истиқболли дори воситалари сифатида қўлланилиши мумкин бўлган биологик фаол оқсиллар ҳамда бошқа биомолекулалар асосида фундаментал эволюцион-биокимёвий тадқиқотлар олиб бориш;
-тиббиёт, фармакология ва иқтисодиётнинг бошқа соҳалари талабларидан келиб чиққан ҳолда амалий аҳамиятга эга бўлган биофизик ҳамда биокимёвий усуллар ва ҳодисалар асосида биофизик ва биокимёвий тадқиқотларнинг фундаментал натижалари асосида инновацион ечимлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
-институтни халқаро илмий жамиятлар билан интеграциясини таъминлаш мақсадида халқаро лойиҳалар, халқаро илмий-амалий конференция ва симпозиумлар ўтказиш, етакчи чет эл биофизиклари ва биокимёгарлари иштирокида семинарлар, мастер-класслар ва ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек институт ходимларини дунёнинг етакчи лабораторияларида стажировкасини ташкил этиш;
-олий таълимдан кейинги таълим институтларида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар – фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc) тайёрлаш, шунингдек бакалавр ва магистрлар тайёрлашда иштирок этиш.


Please publish modules in offcanvas position.