Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.В.01.13 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2024 йил 17 апрел куни соат 14:00 да институтнинг конференциялар залида (4-этаж) бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Чирчиқ давлат педагогика университети таянч докторанти Тўхтаева Феруза Шоназаровнанинг 03.00.01-Биокимё ихтисослиги бўйича «Тажрибавий қандли диабетда метаболик бузилишларни Plantago туркумига мансуб ўсимликлар полифеноллар суммаси билан коррексиялаш» мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ишининг ҳимояси.
Тел.: (+99871) 246 68 96.
e-mail: ibb-nuu@mail.ru