Биофизика ва биокимё институти кичик илмий ходими Комилов Эсохон Жўраевичнинг 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси ихтисослиги бўйича «Митохондрияларнинг ион-транспорт тизимларига айрим флавоноидларнинг таъсир механизмлари» мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси 2020 йил 17 июнь куни соат 16-00 да бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 174 уй.
Тел.: (+99871) 246 68 96.
e-mail: ibb-nuu@mail.ru.